Келажак муваффақияти ва минтақавий етакчиликнинг ягона кафолати
Келажак муваффақияти ва минтақавий етакчиликнинг ягона кафолати

Бугун инсоният шунчаки янги технологик асрга эмас, балки цивилизациянинг сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичига қадам қўймоқда. Яқин-яқингача фақат илмий-фантастик асарлар ва фильмлар сюжети ҳисобланган сунъий интеллект эндиликда лабораториялар чегарасидан чиқиб, кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига ва глобал геосиёсатнинг бош кучига айланиб бормоқда.
Соддароқ қилиб айтганда, сунъий интеллект бугун инсон ақл-заковатининг давоми ва уни кучайтирувчи «супер-инструмент» ролини ўйнамоқда.
Замонавий сунъий интеллект аллақачон оддий топшириқларни бажаришдан ўтиб, мураккаб қарорлар қабул қилиш, улкан маълумотларни таҳлил этиш ва тиббиётда даволаб бўлмас хасталикларга шифо топиш даражасига етди. У иқтисодиёт ва давлат бошқарувини трансформация қилиб, жараёнларни бир неча баравар тезлаштирмоқда ва бюрократияга барҳам бермоқда.
Сунъий интеллектни миллий манфаатларга хизмат қилдириш, ўзининг "дата-суверенитети"га эга бўлиш ва ёшларни янги давр кўникмаларига ўргатиш келажак муваффақиятининг ягона кафолатидир.
Ўзбекистон учун сунъий интеллектни миллий манфаатларга хизмат қилдириш ва ёшларни янги давр кўникмаларига ўргатиш келажак муваффақиятининг ва минтақавий етакчиликнинг ягона кафолатидир.