“Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилди

“Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилди

 aporvpenovparvparvapr.jpg

       Халқимизнинг фидокорона меҳнати билан барпо этилаётган Янги Ўзбекистоннинг маданий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг бу борадаги халқаро обрў-эътиборини юксалтиришда қадимий тарихий меросимиз намуналари, маданий бойликлар, илмий ютуқ ва инновацион ғояларни турли шаклларда, жумладан, илмий, адабий-бадиий, тасвирий йўллар билан фаол тарғиб этиш, уларнинг нафақат бугунги, балки келгуси тараққиётимизга хизмат қиладиган таъсирчан воситага айлантиришга қаратилган интилиш ва амалий ҳаракатлар бугунги кунда тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.

       Ана шундай ғоят кенг қамровли жараёнларни Ер юзидаги барча халқлар, жумладан, Ўзбекистон халқининг эзгу орзулари билан боғлаб, адабиёт, маданият, санъат, илм-фан, таълим ва рақамли технологиялар соҳаларида юксак натижаларга эришаётган ҳамда миллий ва умумбашарий қадриятлар ривожига, глобал маданий тараққиётга муносиб ҳисса қўшиб келаётган маҳаллий ҳамда хорижий ижодкор ва зиёлиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ “Келажак мероси” халқаро) таъсис этилди.

       Халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги йўналишларда ўтказиб борилсин:

а) адабиёт;

б) маданий мерос;

в) театр ва кино;

г) мусиқа ва рақс;

д) тасвирий ва амалий санъат;

ж) мода ва дизайн;

      ьХалқаро мукофотнинг ҳар бир йўналиши бўйича ғолиблар статуэтка, диплом ва 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.