Касбий таълим ва ўқитиш куни
Касбий таълим ва ўқитиш куни

Пойтахтимиздаги “Мовий гумбазлар” хиёбонида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Касбий таълим ва ўқитиш куни” бўлиб ўтди.
Ёшларда касбий таълимнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, дуал таълим тизимини амалиётда намойиш этиш ҳамда давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда касб-ҳунар таълим муассасалари, хусусий сектор ва халқаро ташкилотлар томонидан ахборот стендлари, ёшлар ва оилалар учун ўйинлар, викториналар ҳамда амалий машғулотлар ташкил этилди.
Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига касбий йўналиш бўйича маслаҳатлар берилди ҳамда касбий ўқиш орқали муваффақиятли карьера қуриш имкониятлари тушунтирилди. Халқаро ташкилотлар иштирокида узлуксиз таълим ва малака ошириш йўналишлари муҳокама қилинди.
Иштирокчиларнинг касбий таълим бўйича билимларини синовдан ўтказиш учун турли ўйин, викториналар ва амалий машғулотлар ташкил қилинди.