Қадимий шаҳарларимизнинг тарихий ва замонавий қиёфаси            
    
        
        
Қадимий шаҳарларимизнинг тарихий ва замонавий қиёфаси
 
 
 
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар рассомлари Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда бўлиб, қадимий шаҳарларимизнинг тарихий ва замонавий қиёфасини тасвирламоқда.
Ушбу лойиҳага Покистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг тажрибали рассомлари таклиф қилинди.
Рассомлар асарлари жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Шаҳрисабзда бўлиб ўтадиган «Шаҳрисабз –Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» тадбири доирасида ташкил этиладиган кўргазмада намойиш этилади.