JICA Ўзбекистондаги музей фондларини рақамлаштиришни молиялаштиради
JICA Ўзбекистондаги музей фондларини рақамлаштиришни молиялаштиради

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) вакиллари Ўзбекистон маданий мероси агентлиги раҳбарияти билан учрашди. Музокаралар давомида "Рақамли архивлар ёрдамида Ипак йўли маданий меросини сақлаш лойиҳаси”ни амалга ошириш учун грант ёрдами кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.
Лойиҳадан кўзланган мақсад – археологик коллекциялар ва ашёларни архивлаш учун асбоб-ускуналар билан таъминлаш орқали Ўзбекистоннинг маданий қадриятларини ҳимоя қилиш ва сақлаш салоҳиятини кучайтиришдан иборат. Ушбу лойиҳа доирасида МОКда рақамли коллекциялар ва маълумотларни сақлаш учун рақамли архив тизими яратилади; Тошкентдаги Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва Термиз археологик музейида рақамли форматда архивланиш ва сақлаш учун аниқ объектлар танланади.
Жорий йилнинг июнь ойи охирига қадар JICA ушбу лойиҳага киритилган объектларни ўрганиш учун ўзаро ҳамкорлик тўғрисида дастлабки келишувларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Лойиҳа Ўзбекистонга ташриф буюрган “INTEM Consulting,Lnc” компаниясига топширилган. Ушбу ишчи гуруҳга " INTEM Consulting,Lnc" компаниясининг Ўзбекистондаги вакили жаноб Шига Ватару раҳбарлик қилмоқда.
ЎзА




