Италияда “Ўзбекистон маданияти кунлари”

Италияда “Ўзбекистон маданияти кунлари”

 ykkerykerykeryker.jpg

 

     Мазкур маданий дастур италиялик томошабинларга ўзбек санъатининг бетакрор жозибасини ҳис этиш ва унинг жаҳон маданиятидаги аҳамиятини англаш имконини берди.

     Маданий тадбир доирасида Рим ва Виареджо шаҳарларида Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри симфоник оркестри гала-концерти италиялик ҳамда у ерда истиқомат қилувчи ўзбекистонликларга тақдим этилди.

     Италия санъат ва тамаддун маркази сифатида жаҳон тарихида муҳим ўрин эгалласа, Ўзбекистон Шарқ ва Ғарбни боғловчи қадимий цивилизациялар чорраҳаси бўлиб келган. Бу замин Aл-Хоразмий, Ибн Сино, Фарғоний каби буюк алломалар ватани бўлиб, ўзининг бой маданий мероси билан ажралиб туради. Давлатларимиз ўртасидаги алоқалар узоқ тарихга эга. Кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, маданий-маърифий муносабатлар муттасил равнақ топиб бораётгани эътиборга моликдир.