Истиқболли мутахассислар учун хорижий стажировка

Истиқболли мутахассислар учун хорижий стажировка

vayvayvayvaapaavmcsmcsm.jpg

 

       Буюртмачи ташкилотлар ҳар йили кадрларга бўлган эҳтиёжлари ҳақида лавозим ва йўналишлар кесимида Агентликка маълумот тақдим этади. “Эл-юрт умиди” жамғармаси Бошқарув кенгаши эса 15 январгача стажировка дастурининг хорижий давлатлар бўйича квоталарини тасдиқлайди.

       Буюртмачи ташкилотлар томонидан номзодлар рўйхатини шакллантиришда қуйидагилар инобатга олинади:

  • стажировка йўналишига мос мутахассислик бўйича камида 3 йиллик - иш тажрибаси, шунингдек, охирги 12 ой ушбу соҳада фаолият юритган бўлиши;

  • давлат тилини билиши;

  • стажировка ўтказилиши режалаштирилган хорижий ташкилотнинг шартсиз таклифномаси мавжуд бўлиши.

       Саралаш жараёни тест синовлари ва суҳбат босқичидан иборат бўлади. Тест натижасидан 71 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга номзодларгина суҳбатга таклиф этилади.

       Ғолиб деб топилган мутахассислар билан “Эл-юрт умиди” жамғармаси, агентлик, буюртмачи ташкилот ва молиявий (қўшимча) кафиллар ўртасида тегишли шартнома тузилади.