Ислом тараққиёт банки Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилишига ёрдам беради

Ислом тараққиёт банки Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилишига ёрдам беради

vnonvovryveryukepryukrfyukpuyk.jpg

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Жидда шаҳрида жойлашган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) бош қароргоҳида ИТБ гуруҳи президенти Бандар Ҳажар билан учрашди.

 

Учрашувда ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва Тошкентда бўлиб ўтадиган  Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

 

Бугун Ислом тараққиёт банки томонидан Ўзбекистон учун тасдиқланган имтиёзли кредитларнинг умумий ҳажми 2,4 миллиард долларни ташкил этмоқда. Банкнинг Ўзбекистондаги маблағлар портфели иқтисодиётнинг турли соҳалари, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ туманларини ривожлантириш, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш ва таълим каби соҳаларга диверсификация қилинган.

 

Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти банк томонидан Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистонни бир-бирига боғлайдиган темир йўл, Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини бунёд қилиш ва бошқа лойиҳалар қўллаб-қувватланишини тасдиқлади.

 

«Дунё» АА.