Ислом олами учун муҳим маънавий воқеа
Ислом олами учун муҳим маънавий воқеа

Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғида барпо этилган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси бутун ислом олами учун муҳим маънавий воқелик сифатида баҳоланмоқда. Хорижлик олимлар ва тадқиқотчилар ҳам иншоотнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Малайзия Халқаро Ислом университети ҳузуридаги “Абдулҳамид Абу Сулаймон” номли “Ислом ва инсоншунослик билими” куллиёти психология кафедраси профессори Шукрон Абд Раҳмон ҳам шу ҳақда фикр билдирди. У бир вақтлар Самарқанддаги “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази”да тадқиқотчи сифатида фаолият юритган ва қурилиш жараёнини бевосита кузатиш имконига эга бўлган.
Олим таъкидлашича, ушбу ҳудуддаги янги масжид нафақат ибодат маскани, балки ислом илм-фани ва маънавий меросини қайта жонлантиришга хизмат қиладиган муҳим марказдир.
Самарқандда барпо этилган янги Имом Бухорий масжиди асрлар давомида илм-маърифат ва инсониятга хизмат қилиш анъанасини қайта тиклайдиган улкан маънавий марказга айланиши шубҳасиз