Ислом динининг Ҳанафий-Мотуридий талқинига бағишланган халқаро симпозиум

Ислом динининг Ҳанафий-Мотуридий талқинига бағишланган халқаро симпозиум

 hdjhdhj.jpg

 

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 17-18 май кунлари ислом динининг Ҳанафий-Мотуридий талқинига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтди.

Симпозиумда Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия, Россия Федерацияси, Афғонистон, Индонезия ва юртимиз вакиллари қаторида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари  иштирок этди.

Тадқиқотчилар Ўзбекистонда улуғ алломалар илмий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш бўйича амалга оширилаётган салмоқли ишлар, жумладан, уларнинг асарларини таржима қилиш ва нашр этиш, хориж кутубхоналарида сақланаётган китобларини излаб топиш ва нусхасини олиш, шунингдек, хоки мангу қўним топган масканларини ободонлаштириш борасидаги ва бошқа хайрли тадбирлар хусусида маълумот бердилар. Бундан ташқари, сўнгги йилларда мутафаккирлар илмий меросини халқимиз орасида ҳам кенг тарғиб этиш янги босқичга кўтарилганини қайд этилди. Хусусан, ходимлар томонидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказт илмий фаолияти натижасида эришилган ютуқлар тилга олиниб, нашр қилинган янги китоблар тақдимот қилинди.