Ислом цивилизацияси марказида Қуръон ўқитиш йўлга қўйилмоқда
Ислом цивилизацияси марказида Қуръон ўқитиш йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Қуръони каримни ўқитиш йўлга қўйилмоқда.
Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш каби диний-маърифий соҳаларга чуқур аҳамият бериш мақсадида, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази «Алломалар мероси» ўқув марказида Қуръони каримни ўрганиш курсларини ташкил этди.
Ўқув курсига тингловчилар танлов асосида қабул қилиниши маълум қилинди.
Шунингдек, 2021 йилнинг 3 июль кунидан бошлаб, Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти ва “Кўкалдош” ўрта махсус диний таълим муассасасида қўшимча “Қуръони карим ва тажвид” курслари ташкил этилди.
Умуман, 2018 йилдан республикамиздаги 12 та – олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, 5 та – илмий мактабларда “Қуръони карим ва тажвид” курслари фаолият олиб бормоқда.




