Ислом цивилизацияси маркази журналининг 2-сони

Ислом цивилизацияси маркази журналининг 2-сони

srtyjsrtjdtykyfildrhtrhtgrthr.jpg

Ислом цивилизацияси маркази журналининг 2-сони нашрдан чиқди. 1-сонда бўлгани каби, бу сафар ҳам журналимизнинг асосий қисми Ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Республикамизнинг бошқа олий таълим ва илмий муассасаларида фаолият олиб бораётган тадқиқотчиларнинг илмий қарашлари учун ажратиб берилди.

Шунингдек, 2020 йилда Бухоро - Ислом олами маданияти пойтахти мақомига эришганига бағишланган халқаро илмий конференция тўғрисида ҳисобот, Озарбайжон Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси биринчи котиби С.Аббасовнинг "Халқ дипломатиясининг ёрқин намунаси", Шайх Абдулазиз Мансурнинг "Зулқарнайн ким бўлган", Тошкент давлат педагогика университети доценти Н.Мусаеванинг "Диний толерантлик ва жамият ислоҳи" мақолалари, "Танишинг, Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти" маълумотномалари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотиб, уларга янги қизиқарли маълумотлар беради.