Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига республикамиздаги барча туман ва шахар ҳоким ўринбосарлари ташриф буюрди
Жорий йилнинг 12-апрел куни пойтахтимида жойлашган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига республикамиздаги барча туман ва шахар ҳоким ўринбосарлари ташриф буюрди. 300 га яқин меҳмонларни Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Шоисломович Миноваров кутиб олди. Қисқагина суҳбатдан сўнг меҳмонлар олиб борилаётган қурилиш ишлари ва марказнинг ички қисми билан танишдилар. Марказ ходимлари томонидан меҳмонларга мазкур бино ва унинг келгусида қандай кўринишга эга бўлиши ҳақида атрофлича маълумот берилди. Қуръон зали ҳамда илм-фан бўлимлари меҳмонларда катта таассурот уйғотди. Меҳмонлар марказ қурилиши билан танишиш асносида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


























