Иш самарадорлигини пасайтирувчи 5 омил
Иш самарадорлигини пасайтирувчи 5 омил

Меҳнат унумдорлиги фақатгина ходимнинг малака ва қобилиятига боғлиқ эмас Улар қуйидагилардир.
1.Меъёрдан ортиқ ақлий меҳнат.
2. Ноқулай иш муҳити.
3. Руҳий чарчоқ ва стресс.
4. Соғлиқ билан боғлиқ муаммолар.
5. Вазифаларнинг нотўғри тақсимланиши.
Ишларни режалаштириш, кун бошида устувор вазифаларни ажратиш, “бир вақтнинг ўзида битта иш” тамойилига амал қилиш самарадорликни оширади. Масалан, куннинг энг сермаҳсул вақтида энг муҳим вазифани бажариш, кичик вазифаларни эса энергия пастлаган пайтга қолдириш яхши натижа беради.
Бундан ташқари, жуда кўп майда-чуйда ишларни кун давомида якунлашга уриниш ҳам миянинг диққатини бўлиб юборади. Шу боис ходим ва раҳбар учун энг яхши йўл вазифаларни тўғри юклаш, муддатларни аниқ белгилаш ва муҳим саналмаган мултитаскингдан воз кечишдир.