Иш берувчиларга янги талаблар

Иш  берувчиларга янги талаблар

bez-nazvania-32.jpeg

      Иш берувчи ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини жорий этиши, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиши шарт. Ҳукумат қарори билан тегишли Низомга кўра, ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан:

кириш йўл-йўриғи ҳамда иш жойидаги йўл-йўриқларни ўтказиш;

иш жойидаги стажировка ўташ ва билимларни текшириш;

ходимларни бахтсиз ҳодисалардан жабрланган шахсларга биринчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш.

      Иш берувчи ҳар йили 20 январга қадар Ягона миллий меҳнат тизими – идентификация ва ҳисобга олиш компонентига қуйидаги маълумотларни киритилишини таъминлайди:

меҳнат шароити тўғрисидаги маълумотлар;

зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг мавжудлиги билан тавсифланадиган меҳнат шароитларида ишлаганлик учун берилган имтиёзлар ва компенсациялар суммаси тўғрисидаги маълумотлар;

бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ҳамда касб билан боғлиқ касаллик биринчи марта аниқланган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар.