Инсоннинг ҳуқуқлари ва эркинликлари муқаддас
Инсоннинг ҳуқуқлари ва эркинликлари муқаддас

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия ҳамда Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, давлат идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутасаддилари, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар вакиллари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар марказида инсон ва унинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари туради. Бу борада аҳолининг ҳуқуқий хабардорлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Давра суҳбатида аҳоли билан очиқ мулоқот ва ҳуқуқий тушунтириш ишларини самарали йўлга қўйишга хизмат қилаётган “Омбудсман мактаби”, мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини мустаҳкамлашга қаратилган “Омбудсман соати”, зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий кўмак кўрсатишни назарда тутувчи “Тенглик ва ҳурмат” лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳақида ахборот берилди.
Шунингдек, Омбудсманга келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили асосида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга қаратилган асосий йўналишлар муҳокама қилинди. Жумладан, гендер тенглиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатларидаги қонуний кафолатлар, таълим ҳуқуқи каби долзарб йўналишларда ахборот-тушунтириш ишларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.