“Инсон ҳуқуқлари уйи” иш фаолиятини бошлади
“Инсон ҳуқуқлари уйи” иш фаолиятини бошлади
Тошкентда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг Ахборот-ресурс маркази негизида “Инсон ҳуқуқлари уйи” ўз фаолиятини расман бошлади. Шу муносабат билан Миллий марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда тантанали очилиш маросими ташкил этилди.
Тадбирга фаолияти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий нормаларни тарғиб қилиш билан боғлиқ бўлган халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат органлари мутахассислари, етакчи экспертлар, илм-фан ва жамоат арбоблари ҳозир бўлди.