"Ҳиндистоннинг ёзма мероси: ҳинд-ислом хаттотлигида ёзиш санъати" мавзусидаги кўргазма

"Ҳиндистоннинг ёзма мероси: ҳинд-ислом хаттотлигида ёзиш санъати" мавзусидаги  кўргазма

strhsthstrjhserhsergaerg.jpg

Ўзбекистон Бадиий академиясининг маълумотига кўра, Халқаро гуллар фестивали доирасида Наманган шаҳридаги Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси галереясида "Ҳиндистоннинг ёзма мероси:  ҳинд-ислом хаттотлигида ёзиш санъати" мавзусида кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди

 

Маросимда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ва Ҳиндистон элчиси Маниш Прабҳат, Лаъл Баҳодур Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори Чандра Шекхар иштирок этди.

 

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур хаттотлик санъат ихлосмандларига қувончли туҳфа бўлган ушбу кўргазма Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

 

Галереяда 100 га яқин ҳинд-ислом хаттотлик санъти асарлари намойиш этилмоқда.

 srtjsjshsaregsergstrhh.jpg

Мазкур кўргазма жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Академия” галереясида ҳам кенг оммага намойиш этилган эди.