Имом-хатиб ва имом ноиблари билимлари ва касб-маҳоратлари баҳоланмоқда
Имом-хатиб ва имом ноиблари билимлари ва касб-маҳоратлари баҳоланмоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча масжидлар имом-хатиб ва имом ноиблари билимлари, касб-маҳоратлари ҳамда иш фаолиятлари натижалари баҳоланмоқда.
Ушбу жараёнда имом-хатиб ва имом ноибларининг касб малакаси, ишчанлик фазилати ҳамда зиммаларига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашишларига х алоҳида эътибор қаратиляпти. Шунингдек имомларнинг нотиқлик иқтидори, қироати, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолияти, чет тилларини билиш даражаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини қай даражада ўзлаштирганликлари тест синовлари ва суҳбатлар асосида баҳоланмоқда.
Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтиб диний-маърифий, меҳнати самарадорлиги ва касбий билимларини оширган имом-хатиб ва имом ноибларга олий, биринчи ва иккинчи даражали малака тоифалари тақдим этилади. Бу эса уларнинг келгусидаги фаолиятида янада юқори натижаларга эришишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари, масъул ходимлари, диний-таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат баҳолаш комиссияси аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда Андижон, Наманган, Фарғона ва Жиззах вилоятларида фаолият олиб бормоқда..




