Имом Бухорийнинг “Ат-тариху-с-сағир”асари илк марта ўзбек тилига таржима қилинди

Имом Бухорийнинг “Ат-тариху-с-сағир”асари илк марта ўзбек тилига таржима қилинди

 

yeryueryre.jpg

 

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан муҳаддислар султони – Имом Бухорийнинг ислом оламида машҳур бўлган “Ат-тариху-с-сағир” (Кичик тарих) асари илк марта ўзбек тилига таржима қилинди.

Имом Бухорийнинг “Ат-тарихул-кабир” (Катта тарих), “Ат-тарихул авсат” (Ўрта тарих) ва “Ат-тарихус-сағир” (Кичик тарих) номли 3 та китоби мавжуд бўлиб, таржима қилинган асар ҳадис ривоят қилган машҳур саҳобалар ва уларнинг издошлари ҳақида ёзилган илк китоблардан бири ҳисобланади.

Асар 42 бобдан иборат бўлиб, 2997 нафар ҳадис ривоят қилувчилар ҳақида маълумот беради. Унда ўқувчига тушуниш осон бўлиши учун 305 та изоҳ ва шарҳ, 145 та тушунтириш ёзилган, 150 га яқин географик жой номлари берилган. Китоб ҳадис илми ва ҳадис ривоят қилувчилар тарихи билан шуғулланувчи тадқиқотчилар учун мўлжалланган қимматли илмий манба ҳисобланади. 

Китоб Халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Мусулмонлар идорасининг етакчи мутахассислари томонидан таҳрир қилиниб, Дин ишлари бўйича қўмита экспертизасидан ўтказилди. 

Яқин истиқболда китоб “Вақф” фонди маблағлари ҳисобига чоп этилади ҳамда хорижий ва маҳаллий илмий доира вакиллари, кенг жамоатчилик учун тақдимотлари ташкил қилинади.