Илмий-тарихий видеороликлар тақдимоти            
    
        
        
Илмий-тарихий видеороликлар тақдимоти
 
 
      Ўзбекистонда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази — бу нафақат музей ёки илмий муассаса, балки тарих билан замонавий технологиялар уйғунлашган маърифат масканидир.
       Марказда яратилаётган экспозиция ва мультимедиавий материаллар ҳар бир кичик деталгача олимлар, тарихчилар ва санъатшунослар муҳокамаси орқали шаклланмоқда.
       Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Султон Ҳусайн Бойқаро, Имом Бухорий, Имом Термизий, Аҳмад Фарғоний каби буюк тарихий шахслар ҳақидаги видеолавҳалар намойиш этилди. Уларда саҳнавий ифодалар ва замонавий график ечимлар орқали тарихий воқелик визуал тарзда тикланган. 
       Мутахассислар таъкидлашича, сунъий интеллект ёрдамида яратилган қадимий шаҳарлар ва меъморий ёдгорликларнинг 3D тикланиши ёшларда миллий ғурур ва илмга қизиқишни оширишда муҳим аҳамият касб этади.
       Яратилаётган видеороликлар марказ экспозициялари билан уйғун ҳолда ишлаб чиқилмоқда. Улар нафақат меҳмонларга, балки халқаро илмий жамоатчиликка ҳам юртимизнинг бой исломий ва маданий меросини етказиш имконини беради