Илмий-тадқиқот ҳамкорликда давом эттирилади

Илмий-тадқиқот ҳамкорликда давом эттирилади

ynrrvuogneoanolvervkrpuk.jpg

           5 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти ҳамкорлигида онлайн-семинар ташкил этилди.

Онлайн-семинарда юртимиз ва хорижий илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий доиралари вакиллари, Марказ ходимлари ва диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ёш олим ва тадқиқотчилари иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедраси ўқитувчиси Ўктамбек Султонов “Шайх Зайниддин Куйи Орифоний шахсияти: тарихий фактлар ва ривоятлар таҳлили” мавзусида маъруза қилди.

Онлайн- семинарда иштирок этган юртимиздаги исломшунос, шарқшунос ва темурийшунос олимлар ҳам бу борадаги ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Очиқ, самимий ва савол-жавобларга бой бўлган ушбу семинарда олимлар ва ёш тадқиқотчилар билан ушбу тадқиқот ишини ҳамкорликда давом эттиришга келишиб олинди.