“Ийк ота” зиёратгоҳи таъмирдан чиқарилди
“Ийк ота” зиёратгоҳи таъмирдан чиқарилди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “Ийк ота” зиёратгоҳи таъмирдан чиқарилиб, обод масканга айлантирилди. Қувонарлиси, зиёратгоҳ таркибида намозхона барпо этилиб, ташриф буюрувчилар учун ибодатларини ўз вақтида адо этиб олишларига имконият яратилди.
Ҳоки пойлари шу жойда жойлашган, маҳаллий халқ орасида “Ийк ота” номи билан машҳур бу зотнинг таҳминан XVI-XVII асрларда яшаб ўтганлари, яссавия тариқатининг намоёндаларидан бири бўлган мўътабар зот эканликлари айтилади.
Куни кеча янги таъмирдан чиқарилган зиёратгоҳга ташриф буюрган мутасаддилар бу жой чинакам маърифат масканига айланганини эътироф этдилар. Жумладан, мажмуада эркаклар ва аёллар учун алоҳида намозхона, кутубхона, ҳовлиларнинг кенг ва шинамлиги кишининг дилини яйратади. Хуллас, зиёратга келувчи юртдошларимиз ва хорижий меҳмонлар учун мақбара замонавий зиёратгоҳ сайёҳлик масканига айлантирилган.





