“Иисломнинг маркази ёки цивилизация маркази дейилганда дарров Ўзбекистон кўз олдимизга келади”

Иисломнинг маркази ёки цивилизация маркази дейилганда дарров Ўзбекистон кўз олдимизга келади

 

vfycvfycfcvfcvfcvcfvcj.jpg

 

      Ламине Тамссаоут, Франция Миллий кутубхона кулёзмалар булими тадқиқотчиси:

      - Мен узоқ йиллардан бери Ўзбекистонни, аниқроғи, ислом дунёсининг марказини кўришни орзу қилиб келганман. Чунки исломнинг маркази ёки цивилизация маркази дейилганда дарров Ўзбекистон кўз олдимизга келади. Тошкент бўлсин, Самарқанд бўлсин – тарихни асраб келаётган ўша жойлар, ўша тарихни яшириб келган буюк цивилизацияси бугун марказнинг шарофати билан аста-секин юзага чиқмоқда.

      Илгари бироз нотўғри тасаввур билан танилган Шарқ ислом дунёси бугун Президент Шавкат Мирзиёев асос солган ушбу гўзал марказ туфайли бутун дунёга гўзал қиёфада танитилишга тайёр бўляпти. Бу айниқса, санъат, фан, илм ва бутун дунё аҳли учрашиб, мулоқот қиладиган маскан, деб ўйлайман.

      Кираверишдан тортиб кутубхонагача марказнинг ҳар бир қисми мени қизиқтирди. Меъморчилиги ҳам, биноси ҳам. Мен, масалан, эски адабиёт миниатюраларини ўрганаман. Ичкарига кирганимда ўзимни гўё ўша миниатюралар ичига кириб қолгандек ҳис қилдим.

      Кутубхона эса айниқса менга ёқди. Чунки у нафақат кутубхона, балки ёшлар ҳам у ерда яхши ва мазмунли вақт ўтказишлари мумкин бўлган жой. Чунки у фақат китоблар билан таъминланиб қолмасдан, балки бугунги технологиялар асосида қурилган ва жиҳозланган. Бунга жуда ҳайрон қолдим ва сизлар бунинг уддасидан чиқишингизга ишонгандим, албатта.

      Яна мен қўлёзма асарларни ўрганаман. Фақат икки кун келганим учун уларни кўриш имконим бўлмади. Аммо уларни чин дилдан кўришни жуда истардим. Албатта, қўлёзмалар бўлими ташкил этилгандан кейин яна бу ерга келамиз. 

      Биргаликда янада чиройли лойиҳалар, янада яхши ҳамкорликларни амалга оширишимизга ишонамиз.