III “Лазги” халқаро рақс фестивали якунига етди
III “Лазги” халқаро рақс фестивали якунига етди

Бу йилги фестивалда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларидан 300 нафардан зиёд раққос ва раққосалар, профессионал жамоалар, санъатшунослар, мусиқашунос олимлар ҳамда таниқли ижодкорлар иштирок этди.
Саҳналаштирилган бадиий дастурда турли халқларнинг миллий рақслари намойиш этилди. Томошабинлар маданият ва анъаналар уйғунлигини ҳис этиб, санъатнинг бирлаштирувчи кучига яна бир бор гувоҳ бўлди.
Фестивалнинг ёпилиш маросими Хиванинг қадимий Ичан қалъа мажмуасидаги “Полвон” дарвозаси майдонида бўлиб ўтди.
Фестиваль халқлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро ҳурмат ва маданий яқинликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Дастур якунида халқаро рақс танлови ғолиблари эълон қилинди. Икки кун давом этган танловда 13 давлатдан 25 та жамоа иштирок этди. Ижрочилар маҳоратини 7 нафардан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати баҳолади.