Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

 

evngoveanovaenoykerfupfvapfuknfykeryvapr.jpg

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомда: 

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби; 

ягона реестрни янгилаб бориш тартиби; 

ягона реестрни шакллантириш ва янгилаб боришда ягона реестр оператори ҳамда давлат органларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилган. 

Ягона реестр Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “subsidiya.mf.uz” платформасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган реестрни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш орқали юритилади. 

2026 йил 1 сентябрга қадар “subsidiya.mf.uz” платформасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган реестр Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилинади. 

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартибини белгилайди. 

Ягона реестр Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 11 декабрдаги 784-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган имтиёзлар ва преференциялар асосида мазкур иловадаги масъул вазирлик ҳамда идоралар томонидан шакллантирилади. 

Ягона реестр қуйидаги мақсадларда шакллантирилади ва юритилади: 

жорий этилган имтиёзлар ва преференцияларнинг электрон базасини шакллантириш; 

имтиёзлар ва преференциялар ҳақидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш; 

тадбиркорлик субъектларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, давлат томонидан тақдим этиладиган мавжуд имтиёзлар ва преференциялар ҳақида қулай шаклда ва долзарб маълумотларни тақдим этиш. 

Ягона реестр давлат тилида шакллантирилади ва юритилади ҳамда бошқа тилларга таржима қилинган ёки қисқартирилган версияларга эга бўлиши мумкин. 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ягона реестр оператори ҳисобланади. 

Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “subsidiya.mf.uz” платформасида шакллантирилади ҳамда ўзаро интеграция орқали ЯИДХПда бепул тақдим этилади.