“Ичан-Қалъа”давлат музей-қўриқхонаси

“Ичан-Қалъа”давлат музей-қўриқхонаси

verkrykerykeoeypyuefckcfuep.jpg

Ичан қалъа — Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик. Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисми. Ичан қалъа шаҳарнинг Дишан қалъа (ташқи қалъа) қисмидан кунгурадор девор билан ажратилган. У Хива работи (Дишан қалъа)дан баланд қўрғонтепага ўхшаб кўринади. Ичан қалъага 4 дарвоза (Боғча дарвоза, Полвон дарвоза, Тош дарвоза, Ота дарвоза)дан кирилади.

 

Девор айланасининг узунлиги қарийиб 2200 метргача, баландлиги 7–8 метрга, пойдеворининг қалинлиги эса 5–6 метрга тенг. Ичан қалъа тўғри тўртбурчак шаклида қурилган бўлиб, узунлиги 650 метр, эни 400 метр, яъни 26 гектар майдонни эгаллайди.

 

Хоразм халқ меъморлигининг ажойиб обидалари: мадраса, масжид, сарой ва миноралар, асосан, Ичан қалъада.

 

Ичан қалъа ансамбли меъморий ёдгорлик сифатида муҳофазага олиниб, музейга айлантирилган (1961). 1990 йилдан Ичан қалъа Бутунжаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилган.

cvavirarkveonpdsaverykpyuapup.jpg