"Хўжа Алламбардор" зиёратгоҳи

"Хўжа Алламбардор" зиёратгоҳи

dtyjhsjtshrtasefaewfawefaewf.jpg

"Хўжа Алламбардор" зиёратгоҳи ислом дини арбобларидан Хўжа Абдул Азиз Аламбардор номи билан боғлик. У IX асрдаги дарвозахона, мақбара, чиллахона ва масжиддан иборат.

 

Хўжа Аламбардор - Мовароуннаҳрда ислом динини тарғиб ва ташвиқ қилган зотлардан бири. Имом Абу Бакр Муҳаммад Қаффол Шоший (903-976)нинг сафдоши, аламбардор (байрокдор, динни байроқ қилиб кўтариб, ташвиқ этувчи) номи б-н танилган.

 

Ислом фотихдари Чоч(Шош, ҳозирги Тошкент)га келганида лашкарнинг байроқ кўтарувчиси - аламбардори Абдул Азиз Самарқанд дарвоза ташқарисига ислом туғини қадаган. Ўша жой ҳозир Хўжа Аламбардор қабристонининг ўртаси бўлиб, кейинроқ бу ерда сағана қурилган.

 

Хўжа Аламбардорнинг тахмин қилинган қабри Камолон дарвозаси ортида бўлиб, зиёратгоҳ мемориал мажмуага асос бўлган. Унинг ер ости чиллахонаси ҳозиргача сақланган. Мақбара қабристоннинг марказида жойлашган, пештоқ гумбазли бир хонали иншоотдан иборат.

 

Хўжа Аламбардорнинг мақбараси бир неча марта қайта тикланган. Ичида ўша вақтда қўйилган ислом байроғи туғи ҳамон сақланади. Туғда "Аллоҳ" ва "Муҳаммад" сўзлари ёзилган.