Хива хорижликлар нигоҳида

Хива хорижликлар нигоҳида

vykeorveovykeoryukruykppp.jpg

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 1-9 август кунлари Турксой ташкилоти томонидан ўтказилаётган учинчи халқаро "Турк дунёси" фестивалида Ичан-қалъа музей қўриқхонаси "Ҳунармандчилик тарихи" бўлими мудири Холбек Матёқубов ҳам музей-қўриқхона жамоаси номидан қатнашмоқда.

 

Маданий мерос агентлиги хабарига кўра,ушбу фестивалда Хива шаҳрининг тарихий обидаларини тақдим этувчи кўргазма тайёрланган бўлиб, унда Марказий Осиёда биринчилардан "Ичан-қалъа" давлат музей-қўриқхонаси музейларимиз қиёфасини акс эттиришга асосланган смарт музей интерфаол кўргазмасини намойиш қилмоқда.

 

Ушбу лойиҳанинг афзаллиги шундаки,ташриф буюрувчилар ўз гаджетлари орқали қадим Хива шаҳрига саёҳат қилишмоқда. Шу билан бирга музей кўргазмаларини ва хоразмлик алломаларнинг виртуал образларини томоша қилиш имкони мавжуд. Бу эса фестивалга ташриф буюраётган чет эллик меҳмонларга манзур бўлмоқда. Шу билан бирга Хиванинг тарихий обидаларини ўз кўзлари билан кўриш иштиёқи пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

 

Айни пайтда музей илмий ходимлари Х.Матёқубов ва Ф.Раҳимовлар ҳамкорлигида тайёрланган Хиванинг тарихий суратларидан иборат "Хива шарқ гавҳари" номли слайд шоу ҳам намойиш қилинмоқда.

keyorveovnolveryrpyukprr.jpg