Хитой Халқ Республикасининг Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раисининг ўринбосари Чжан Цинвэй бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Хитой Халқ Республикасининг Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раисининг ўринбосари Чжан Цинвэй бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Мартабали меҳмон ва унинг ҳамроҳларига Марказнинг мақсад ва вазифалари, Марказий Осиёда етишиб чиққан буюк мутафаккирлар илмий мероси, ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берилди. Меҳмонлар Марказ қурилиш биноси лойиҳаси ва меъморий ечимлари, марказ таркибидаги Ислом цивилизацияси тарихи музейининг Илм-фан бўлими намунавий ҳудуди экспозицияси билан таништирилиб, уларга музейда акс этиши кўзда тутилган қўлёзма ва тарихий артефактлар ҳақида маълумотлар берилди.
Дўст ва ҳамкор буюк мамлакат вакили Чжан Цинвэй ислом дини ва мусулмон олимлари дунё цивилизациялари ривожига улкан ҳисса қўшгани, Марказ ғояси ва унинг келажакдаги аҳамияти юқори эканлигини таъкидлади. Марказ келажакда маҳобатли ва жуда кўркам бўлишини эътироф этиб, Ўзбекистоннинг жадал суръатларда ривожланаётганидан беҳад мамнунлигини изҳор қилди. Бу мегалойиҳани бунёд этиш катта куч ва билим талаб этишини билдирган ҳолда, Марказ қурилиш ишларига муваффақият тилади.
41266143435314918870703021845757138629327294n.jpg41290067835314914770703433919130031327059841n.jpg41266057735314921004036146309573677496716286n.jpg