Хаттотлик санъатига янгича нигоҳ

Хаттотлик санъатига янгича нигоҳ

 

fyvafyvayfvayvayva.jpg

 

      Ислом цивилизацияси марказидаги Халқаро хаттотлик мактабида ёшлар аждодлар санъати билан юзма-юз учрашди. Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси талабалари иштирокида маданий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди.

     Тадбирда марказ илмий ходимлари ва мактаб устозлари талабаларга марказнинг асосий мақсад ва вазифалари, ислом ва миллий цивилизация меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этишдаги аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот бердилар.

      Хаттотлик нафақат ёзув маҳорати, балки инсон қалбидаги сабр, нафосат ва руҳий поклик ифодасидир. Ёшлар бу санъат орқали ўз миллатининг маданий илдизларини ҳис этади. Ҳар бир ҳарфнинг ортида тарих ва маъно борлигини ҳис қилинади.

      Бу санъат ёшларда миллий ёзув анъаналарига қизиқиш уйғотиш, хаттотлик меросини сақлаш ва уни замонавий ижод орқали давом эттиришга хизмат қилди.