Халқимизнинг яратувчилик даҳоси намунаси
Халқимизнинг яратувчилик даҳоси намунаси


Бевосита Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббкси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида қурилиш, пардозлаш, экспозицияларни шакллантириш ишлари режага мувофиқ изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Маълумки, Ислом цивилизацияси маркази халқимизнинг яратувчилик даҳоси билан бунёд этилмоқда. Марказ юртимиздан етишиб чиққан буюк аллоларимизнинг ноёб меросни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиш, уларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш мақсадини кўзлайди.
Шу билан бирга Ислом цивилизацияси маркази халқаро миқёсда динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни йўлга қўйиш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни инсонпарварлик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш мақсадига йўналтирилган.
Объектни барпо этишга энг юқори малакали мутахассислар жалб этилган. Марказнинг илмий-тарихий концепцияси ишлаб чиқилган, унинг музей ва кутубхонаси фаолиятини ва фондларини шакллантириш, экспозицияларини ташкил қилиш тартиблари белгиланган.
11 октябрда Марказ объектини фойдаланишга топшириш ишларини жадаллаштириш юзасидан Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Марказнинг масъул ходимлари С.Мосесов, Ф.Халилов, Б.Азизов, С.Зокиров, З.Шарипов, Б.Газизов, ШАшуров ва бошқалар объектнинг асосий ва маъмурий биноларини, унинг таркибидаги кутубхона ва музей хоналарини юксак сифат билан барпо этиш, шунингдек мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган ва чет элдан келтириладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, мебеллар ва жиҳозларнинг жаҳонда энг яхши намуналарини етказиб берилишини таъминлаш юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Йиғилишда қабул қилинган қарорда ушбу объектда тоза ҳавони сақлаш (клиринг) ишларини амалга ошириш учун талаб этиладиган кимёвий ва бошқа воситаларни келтириш, харид қилинадиган эксплуатация жиҳозларининг рўйхатини шпакллантириш, компьютерлар, музей мельтимудиа жиҳозлари, нашриёт, техник хоналар бўйича техник топшириқлар тайёрлаш ва бошқа муҳим масалалар ўз ифодасини топди.




