Халқаро туркий шеърият фестивали
Халқаро туркий шеърият фестивали
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ТУРКСОЙ Халқаро ташкилоти ҳамкорлигида “Туркий тилли давлатлар халқаро шеърият байрами“ ўтказилмоқда. Мамлакатимизда ижодкорларни руҳлантириш, улар учун зарур барча шароит ва имкониятларни яратиш, ёш ижодкорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги эзгу ва ибратли ишлар шеърият байрами иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Ушбу фестивалнинг ташкил этилиши адабий алоқалар ривожи йўлидаги эътиборнинг амалий ифодасидир. Ушбу шеърият байрами туркий давлатлар шоирларининг ижодий дийдорлашувига айланди.
Бизнинг аждодлар асрий маънавий, маърифий, адабий ришталар билан ўзаро боғланган. Бу муштаракликни, илдизларимизнинг кўҳналигини Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида ҳам кўриш мумкин. Шеърият инсон қалбидаги туйғуларнинг энг гўзал ифодасидир.
XVI Халқаро туркий шеърият фестивали ижодкорларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишида муҳим аҳамият касб этиши билан диққатга сазовордир. Унинг доирасида адабий анжуманлар, давра суҳбатлари, мушоиралар, тақдимотлар, маърифий мулоқотлар ўтказилиши кўзда тутилган.