Халқаро саводхонлик куни

Халқаро саводхонлик куни

apkervekorlnevvkercpvkere.jpg

             8 сентябрда жаҳонда халқаро саводхонлик куни кенг нишонланди. Ушбу сана БМТнинг ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 1966 йил, 8 сентябр куни Эроннинг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳалқ таълими вазирларининг саводсизликнинг тугатиш бўйича халқаро конференцияси”нинг тавсиясига кўра эълон қилинган эди.

 

Саводхонлик - одамлар томонидан ўз она тили қоидаларига асосланган ўқиш ва ёзишни муайян ўзлаштирганлик даражасидир. Шу билан бирга, у аҳолининг ижтимоий-маданий ривожланишининг асосий кўрсаткичларидан биридир.

 

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари саводсизликни тугатиш борасида сезиларли ютуқларга эришган бўлсаларда, бугунги кунда 750 миллиондан ортиқ катта ёшли инсонлар саводсизлигича қолмоқдалар. 267 миллион бола эса мактабга қатнашдан маҳрумдир.

 

Ушбу сананинг нишонлашдан мақсад ҳам  жаҳон ҳамжамиятини фаоллаштириш ва саводхонликни алоҳида шахслар, ҳамжамиятлар ва жамиятларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш усули сифатида баён этишдан иборатдир.

 

Халқаро саводхонлик кунини  нишонлашда ҳар йили ҳукуматлар, нодавлат ташкилотлар, ҳамжамиятлар, ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар, ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этадилар.

 

Ҳар йили халқаро саводхонлик куни маълум мавзуга бағишланади. Шулар қаторида: “Аёллар учун саводхонликнинг ўрни”, “Саводхонлик шахсий имкониятларни кенггайтиради”, “Саводхонлик ва соғлик”, “Саводхонлик турғун ривожланишни таъминлайди” ва бошқа мавзуларни кўриш мумкин.