Халқаро меъморчилик ва шаҳарсозлик форуми
Халқаро меъморчилик ва шаҳарсозлик форуми

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги кўмагида Тошкент шаҳрида “SHARE Uzbekistan” халқаро меъморчилик ва шаҳарсозлик форуми бўлиб ўтди.
Форумда 15 мамлакатдан етакчи меъмор ва мутахассислар иштирок этди. Делегация таркибидан Даниядаги “Bjarke Ingels Group”, Буюк Британиядаги “Zaha Hadid Architects”, Франциядаги “XTU Architects”, Хитойдаги “MAD Architects” каби дунёга машҳур меъморчилик бюролари вакиллари иштирок этди.
Ушбу тадбир Марказий Осиёдаги илк ташаббус ҳисобланади. Бу орқали Ўзбекистон глобал меъморчилик жамоасининг фаол аъзоси сифатида янги босқичга кўтарилмоқда.
Ушбу форум ўзбек меъморчилик мактабининг профессионал ривожланишига янада туртки беради. Халқаро ва маҳаллий тажриба синергияси замонавий ва шу билан бирга, миллий қадриятларимизга уйғун меъморий ечимларни яратишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон ҳозирда жадал шаҳарсозлик ўзгаришлари босқичида турибди. Замонавий ва барқарор ривожланишга қаратилган йирик лойиҳалар халқаро меъморлар, муҳандислик компаниялари ва пудратчилар эътиборини ўзига тортмоқда. Мазкур форум маҳаллий меъморлар ва мутахассислар учун илғор тажрибаларни ўрганиш, халқаро ҳамкорлар билан мулоқот қилиш ва янги ғояларни жорий этиш имконини беради.
Уларнинг иштироки мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли шаҳарсозлик лойиҳаларини халқаро тажриба билан бойитишга хизмат қилади.