Халқаро Ислом академиясида «Ислом молияси ва иқтисодиёти» йўналиши очилади
Халқаро Ислом академиясида «Ислом молияси ва иқтисодиёти» йўналиши очилади

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро Ислом академиясининг ректори Музаффар Муратович Камилов Ислом молияси бўйича берилган саволга жавоб берар экан, Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида Ислом молияси бўйича янги йўналиш очилаётганини маълум қилди.
«Исломий молия бўйича Президентнинг 4 та қарори ва яна иккита бошқа ҳужжатлар қабул қилинди. Умумий ҳисобда Ислом молиясини амалиётга жорий этиш бўйича олтита норматив-ҳуқуқий ҳужжат имзоланди. Банкларга ҳам бу бўйича топшириқ берилган.
Ҳозир уларнинг Ислом молияси билан боғлиқ операцияларни қандай амалга ошириш бўйича боши қотган. Чунки уларда бу бўйича тажриба йўқ. Улар Ислом академияси, Мусулмонлар идорасидан мутахассис сўрашяпти. Худо хоҳласа кадр масаласи ҳал бўлади.
Шунингдек, бу йил Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида магистратура босқичи учун «Ислом молияси ва иқтисодиёти» мутахассислиги бўйича янги йўналиш очиляпти» — деди Музаффар Камилов.




