“Халқ ижодиёти карвони”

Халқ ижодиёти карвони

aovplddzrdz.jpg 

     Самарқанд вилоятида 5 ноябридан бошлаб “Халқ ижодиёти карвони” лойиҳаси бўлиб ўтмоқда

     Мазкур лойиҳада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 та фолклор-этнографик, ашула ва рақс ансамблари ҳамда намунавий болалар ҳаваскорлик жамоалари иштирок этмоқда. Тадбирларда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос урф-одатлари, қадриятлари ва анъаналари мусиқий композисиялар орқали намойиш этилмоқда.

     Амалга ошираётган бу маданий тадбирлар халқимизнинг бой маънавий меросини келажак авлодга етказишга хизмат қилади. “Халқ ижодиёти карвони” лойиҳаси орқали ёшларимиз миллий қадриятларимизнинг ноёб намуналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.