Халқ дипломатияси амалда
Халқ дипломатияси амалда

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази томонидан Конрад Аденауэр жамғармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда пойтахтимизда “Халқ дипломатияси амалда: ёш авлод учун имконият ва истиқбол” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.
Анжуман ёшлар иштирокида халқ дипломатиясини ривожлантиришга оид янги йўналишлар ва амалий воситаларни муҳокама қилиш, таълим, инновация, экология ва ижтимоий соҳа лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, рақамли коммуникация, шунингдек халқаро мулоқотни ривожлантиришда аёллар ва парламент аъзолари ўрнини кенгайтиришга қаратилган аниқ таклиф, тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадини кўзлаган.
Тадбирда юртимиздаги ёшлар ташкилотлари вакиллари, ёш тадқиқотчи олимлар, депутатлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ёшлар сиёсати фаоллари иштирок этди.