«Халқ билан бирга» дастури
«Халқ билан бирга» дастури

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ишга туширилган мазкур дастурдан мақсад аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, камбағалликка қарши курашиш ва эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатишдан иборат.
Дастур доирасида «Юракка йўл» акцияси йўлга қўйилади. Партия фаоллари, депутатлар ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида 1 миллиондан ортиқ хонадон ҳолати текширилади. Шу тариқа эҳтиёжманд оилалар аниқланиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланади.
Дастур кам таъминланган оилалар учун қатор ёрдам чораларини назарда тутади:
- озиқ-овқат, дори-дармон ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш;
- тиббий кўриклар ташкил қилиш;
- янги иш ўринлари яратиш;
- касбга ўқитиш ва малака ошириш.
Шунингдек, «Бир оила – бир ҳомий», «Яхшилик марафони», «Фаровон оила», «Кексаларга меҳр», «Саломатлик сари» каби ижтимоий акциялар ҳам амалга оширилади.