Глобал ҳаракат" мавзусидаги тадбир

Глобал ҳаракат" мавзусидаги тадбир

yvukpeukefukepfukep.jpg

      Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясининг олий даражадаги ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, St.Jude болалар тадқиқот шифохонаси ҳамда "Замин" фонди ҳамкорликда "Саратон ва бошқа ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлигини ошириш ва азоб-уқубатларини камайтириш бўйича глобал ҳаракат" мавзусида тадбир ўтказди. Унда Зироат Мирзиёева иштирок этди.

     "Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси иштирокчиларга мурожаат қилар экан, шундай деди: "Ҳозирги вақтда дунё бўйлаб икки миллиарддан зиёд болалар юқумли бўлмаган касалликлар хавфи остида ёки улардан азият чекмоқда. Бу — сайёрамиз аҳолисининг қарийб учдан бир қисми демакдир. Миллионлаб болалар саратонга қарши курашмоқда. Замонавий тиббиёт ютуқларига қарамай, яшовчанлик даражаси турли минтақаларда кескин фарқ қилади: ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 80 фоиздан юқори бўлса, ривожланаётганларда 30 фоиздан ҳам паст. Бундай тафовут мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат. Бундай фожиаларнинг олдини олиш учун чора кўришимиз зарур".

      Тадбирда Туркия, Озарбайжон, Ангола, Ветнам, Гватемала, Сербия биринчи хонимлари, Ливан Бош вазирининг рафиқаси; ЖССТ бош директори, ЭКОСОС президенти, "Сент Жуд" болалар тадқиқот шифохонаси президенти, Туркия, Ангола, Арманистон, Бангладеш, Мозамбик, Доминикан Республикаси, Нигерия, Қозоғистон, Қатар, Конго Республикаси, Қирғизистон, Мальта, Мўғулистон, БАА, Перу, Тожикистон, Тимор-Лесте, Тувалу, Чад, Ямайка соғлиқни сақлаш вазирлари, Венгрия, Индонезия, Россия, Танзания соғлиқни сақлаш тузилмалари раҳбарияти, халқаро ташкилотлар, экспертлар ҳамжамияти ва фуқаролик жамияти вакиллари, оғир касалликларга чалинган болалар иштирок этди.