Газ учун қишки мавсумдаги лимит барча ҳудудларда 15 мартгача узайтирилди
Газ учун қишки мавсумдаги лимит барча ҳудудларда 15 мартгача узайтирилди

500 кубометрлик базавий меъёр масаласи 15 мартдан кейин об-ҳаво шароитига қараб яна кўриб чиқилади.
бекистонда қишки давр учун газ истеъмолининг базавий меъёри амал қилиш муддати якунланди. Иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метрлик лимит ўтган йилдагидек март ойига чўзилмади. Тўлдириш: Қорақалпоғистон ва Хоразмда базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилди.
Ўзбекистонда иситиш мавсуми учун белгиланган табиий газ истеъмоли бўйича 500 куб метрли базавий меъёр март ойида амал қилмайди
Маълум қилинишича, оширилган базавий меъёр ноябрдан февралгача амал қилган. 1 мартдан бошлаб у 100 куб метрга туширилди. Яъни 100 куб метргача истеъмол учун 1000 сўмлик тариф қўлланади, 101 куб метрдан 2500 куб метргача бўлган ҳажм учун эса 1800 сўм тўланади.