Француз мусиқаси фестивали
Француз мусиқаси фестивали

Ўзбекистон давлат консерваториясида Француз мусиқаси фестивалининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
Маълумки 2023 йил ноябрь ойида Франция президенти Эммануэл Макроннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи, шунингдек, 2024 йил март ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи икки халқ ўртасидаги дўстлик ва маданий-маърифий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди.
Юртимизда илк бор ўтказилаётган Француз мусиқаси фестивали айнан шу стратегик ҳамкорликнинг самарали натижаларидан бири саналади. Тадбир Ўзбекистон давлат консерваторияси, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ҳамкорлигида ташкил этилди.
Фестиваль доирасида қизиқарли концертлар, маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар ва мусиқа оқшомлари режалаштирилган. Бундай тадбирлар Нукус шаҳрида ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Француз мусиқаси байрами 30 апрелга қадар давом этади.