Франция компанияси Шоҳимардонда сайёҳлик масканлари қуради

Франция компанияси Шоҳимардонда сайёҳлик масканлари қуради

 

protpvrovpropvaroaproaproaproaporuuuu.jpg

 

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фарғона” туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2026 йил 12 январдаги  қарорида Фарғона вилояти туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тоғли ҳудудларнинг захира имкониятларини ишга тушириш, халқаро курорт зонасини ривожлантириш каби вазифалар юкланган. Унинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят  ҳокимлиги хорижий инвестор ва тажрибали мутахассисларни ҳам жалб этмоқда. Лойиҳа ижросида Хитой компаниялари ўз иштирокини тасдиқлади. Энди Европанинг нуфузли компаниялари қизиқиш билдирмоқда.

      Замонавий туризм масканларини яратишда Франция компаниясининг бой тажрибасидан фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.  Туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бу йўналишдаги ишларни сифатли бажариш, айниқса, осма дор йўлларидан фойдаланувчилар хавфсизлигини мукаммал таъминлаш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.

       Шунингдек, ҳудудларнинг мавжуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда туризм йўналишларини ривожлантириш, уларни йирик туризм марказларига айлантириш бўйича амалий ишлар бошлангани, бунда инфратузилма муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

      Учрашув якунида ушбу жараёнларни изчил давом эттириш ҳамда лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш босқичлари келишиб олинди.