“Фаришталар” китоби тақдимоти
“Фаришталар” китоби тақдимоти

Уламоларнинг Тошкент шаҳридаги учрашувлар доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков Олмазор туманидаги “Ҳазрати Имом”, Диний идора раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов “Абу Бакр Қаффол Шоший”, Салоҳиддин домла Шарипов “Сирож Солиҳ”, Ўзбекистондаги Ислом цвилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Али домла тумандаги “Ислом нури”масжидларида бўлиб, маъруза қилишди.
Шунингдек, “Ҳазрати Имом” жоме масжидида ушбу масжид имоми Ҳабибуллоҳ қори Садриддин қори ўғли ва Муҳаммадайюб Кароматуллоҳлар ҳаммуаллифлигидаги “Фаришталар” китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчиликларидаги бир гуруҳ уламолар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ташрифлари давом этмоқда.




