Фарғона биринчи тинчлик форумид
Фарғона биринчи тинчлик форумид

Фарғона қадим-қадимдан Шарқ ва Ғарбни туташтирувчи минтақа сифатида сиёсат ва иқтисодда муҳим ўрин тутган. Бу вилоятда биринчи тинчлик форумида уч давлатнинг вилоятлари етакчилари, ўттиздан зиёд мамлакат сиёсатчи, эксперт ва маъмурлари, олимлар, энг нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбар ва вакиллари қатнашаётганлиги буни тасдиқлаб турибди.
Форум ишида иштирок этаётган Европа, Осиё, Африка, Америка қитъаси вакиллари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти каби кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари тинчлик ғоясини қўллаб-қувватладилар.
Тадбирда дан давлатлараро муносабатлардаги айрим муаммолар, чегарадаги инфратузилмаларга инвестиция киритиш, халқ дипломатиясини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.