Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам

Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам

 

sghsdfgdsfgdsfgsdfgsdfgsdfgsdfgsdfgsdfg.jpg

 

      Президент қарори билан «Вақф» хайрия жамоат фондига 800 миллиард сўм ажратилди. Қарорга кўра, ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига кирувчи оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

       Бундан ташқари, ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасидаги ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан шакллантириладиган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади. Бунда қўшимча рўйхатга киритиладиган оилалар сони ҳудуддаги «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилалар умумий сонининг 20 фоизидан ошмаслиги белгиланган.