Ёшлар келажаги учун йўл харитаси
Ёшлар келажаги учун йўл харитаси

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан ўтказган навбатдаги очиқ мулоқоти мамлакатимиз тараққиёти, хусусан, ёшлар сиёсатида янги даврни бошлади.
Учрашув чоғида Президентимиз томонидан билдирилган фикрлар ҳамда ташаббуслар, олдимизга қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, университетимизда аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирларни амалга оширишни белгилаб олдик.
Жумладан, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Келажак тадбиркори” дастурини ўз фаолиятимизда жорий этамиз. Университетимизда стартап ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилиб, талабаларимизнинг туризм ва маданий мерос соҳасидаги тадбиркорлик ташаббуслари ҳар томонлама қўллаб-қувватланади.
Инглиз тилидан халқаро даражага эга бўлган ўқитувчиларимиз ва талабаларимизнинг олис ҳудудларда ўқув марказлари очишига университет томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.
ўқув марказларини очиш учун зарур бўлган ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштиришда юридик кўмак, ўқув материаллари ва методологик қўлланмалар билан таъминлаш, марказ фаолиятини университетимизнинг бренди остида олиб бориш имкониятини яратамиз.
Бу ташаббус олис ҳудудлардаги ёшларнинг сифатли таълим олишига, уларнинг келажакда юқори малакали кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилади.