"Эрта аниқла — ҳаётни сақла!"

"Эрта аниқла — ҳаётни сақла!"

20251013201225.jpeg

      Мамлакатимизда хотин-қизлар саломатлигини асраш, улар учун муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадда ҳар йили октябрь ойи дунё миқёсида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам "Кўкрак бези саратонига қарши кураш ойлиги" сифатида кенг нишонланади. Жорий йилда ҳам ушбу ойлик доирасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан 15 октябрь — Бутунжаҳон кўкрак бези саратонига қарши кураш кунига бағишланган кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.

      Партия ташаббуси билан "Эрта аниқла — ҳаётни сақла!" шиори остида бутун республика бўйлаб турли акциялар, марафонлар ва тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Ушбу ташаббуснинг асосий мақсади жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, аҳолининг, айниқса, хотин-қизларнинг тиббий маданиятини юксалтириш ва уларни ўз саломатлигига эътиборли бўлишга чақиришдан иборат. 

      Энг муҳими, кўкрак бези саратонини эрта босқичда аниқлашнинг инсон ҳаётини сақлаб қолишдаги ҳал қилувчи ўрни ҳақида жамоатчилик хабардорлигини оширишдир.