Эронда онлайн Қуръон кўргазмаси бўлиб ўтади

Эронда онлайн Қуръон кўргазмаси бўлиб ўтади

drthjsghsergserhsthsergsaerfgas.jpg

Эрон Маданият вазирлиги шу ой охирида Қуръоннинг виртуал кўргазмасини ташкил этади. Вазирлик вакили Муртазо Хедматкаранинг сўзларига кўра, кўргазмани ташкил этиш тафсилотларини муҳокама қилиш учун учрашув бўлиб ўтди. Виртуал кўргазма 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинган Теҳрон халқаро Қуръон кўргазмаси ўрнини эгаллайди.

 

Кўргазмада қуръоний санъат асарлари, Қуръоннинг турли тилларга таржималари, Қуръон оятлари битилган қимматбаҳо тошлар ва буюмлар намойишга қўйилади.

 

Кўргазмани ташкил қилишдан мақсад устоз ва  талабаларни Қуръони карим илмлари, суннат ва шаръий илмлар соҳасидаги сўнгги янгиликлардан хабардор қилишдан иборат.

 

Тадбир ҳар йили Эрон Маданият вазирлиги томонидан Муқаддас Рамазон ойи давомида ўтказиларди, бироқ ўтган йили пандемия туфайли бекор қилинган эди.

 Islam.ru

dtrujdyjdshtsergserhsjhezsgrfesa.jpg