Эрон Ислом Республикасининг нуфузли делегацияси билан учрашув
Эрон Ислом Республикасининг нуфузли делегацияси билан учрашув

Бугун Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида Эрон Ислом Республикасининг нуфузли делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Эрон элчихонасининг маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Саид Амир Карамий, Исломий мазҳаблар халқаро университети ректори доктор Муҳаммад Ҳодий Фаллоҳзода, Эрон Маданий алоқалар ташкилоти Осиё ва Тинч океани бошқармаси директори доктор Одил Хоний, доктор Яҳё Жаҳонгирий ҳамда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти ва илмий ходимлари иштирок этди.
Марказ раҳбарияти кириш сўзида икки давлат ўртасидаги маданий, илмий ва маърифий ҳамкорликнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон ва Эронни асрлар давомида боғлаб келаётган маънавий ришталар бугун янги босқичга кўтарилаётгани қайд этилди.
Марказ раҳбарияти икки давлат ўртасидаги маданий, илмий ва маърифий ҳамкорликнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон ва Эронни асрлар давомида боғлаб келаётган маънавий ришталар бугун янги босқичга кўтарилаётгани қайд этилди.
Учрашувда қатор ташаббуслар - таълим ва қўшма тадқиқотларда ҳамкорлик, университетлар ўртасида тажриба алмашиш дастурлари, маданий тадбирлар ва кўргазмаларни биргаликда ўтказиш, форс ва ўзбек тилларида асарлар нашри,маданий меросни ўрганиш ва оммалаштириш бўйича қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, тил — халқлар ва цивилизациялар ўртасидаги асосий кўприк сифатида қайд этилди. Таълим ва нашриёт йўналишидаги ташаббуслар икки давлат халқлари ўртасидаги маданий яқинликни мустаҳкамлайди, дўстлик ришталарини кучайтиради.